2018 йил якунларига кўра, вилоятимиз маҳаллий бюджет даромадлари 30,0 млрд сўмдан 171,0 млрд сўмгача ошиши кутилмоқда! 

2018 йил якунларига кўра, вилоятимиз маҳаллий бюджет даромадлари 30,0 млрд сўмдан 171,0 млрд сўмгача ошиши кутилмоқда! 

https://t.me/Sirdaryo
Фото: Google Images

Ўзбекистонда 2018 йил якунларига кўра давлат бюджети даромадларининг кутилаётган ижроси 74,5 триллион сўмни ташкил қилади, тасдиқланган параметрлар 12,3 триллион сўмга ортиғи билан бажарилади. Бу ҳақда Молия вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 триллион сўм ортиқча маблағ қолдирилиши кутилмоқда. Таққослаш учун, 2017 йилда ҳудудлар ихтиёрида 960,2 миллиард сўм, 2016 йилда эса атиги 176,8 миллиард сўм қолган эди.

Масалан, Андижон вилоятида 2017 йилда 61,2 миллиард сўм қолдирилган бўлса, 2018 йил якунларига кўра бу кўрсаткич 279,6 миллиард сўмга етади.

Шунга ўхшаш, мазкур кўрсаткич Сирдарё вилоятида 30,0 миллиард сўмдан 171,0 миллиард сўмгача, Хоразм вилоятида 41,3 миллиард сўмдан 195,4 миллиард сўмгача ошади.

Туман ва шаҳарлар мисолида кўриладиган бўлса, айтайлик, Оққўрғон тумани ихтиёрида 2017 йил якунлари бўйича атиги 449 миллион сўм қолдирилган. Бу маблағга 3 200 метр кўчани асфальт қилса ёки 4 дона ичимлик суви насосини ўрнатса бўлади, холос. 2018 йилда эса бу туман ихтиёрида 3,0 миллиард сўм қолиши кутилмоқда.

Report Page