Доллар курси яна қимматлашди
@SirdaryoЎзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 29 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Бу ҳақда xabar.uz хабар бермоқда.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан + 14,84 сўмга ошиб, 9 463,37 сўмни ташкил этди.
Евро курси эса бу сафар пастлади (- 69,54) ва бир евро 10 483,52 сўм этиб белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.