Ширин шаҳар ҳокими сектор раҳбарлари билан кексалар ҳолидан хабар олди

Ширин шаҳар ҳокими сектор раҳбарлари билан кексалар ҳолидан хабар олди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Кексаларни эъзозлаш - улуғ фазилат, ҳар бир инсон учун кексалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг дуосини олиб юриш нақадар ғоят юксак фазилат саналади.

2019 йил 26 октябр куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов сектор раҳбарлари билан биргаликда Ширин шаҳар "Фарҳод" маҳалласидаги кекса, ногирон онахонлар ҳолидан хабар олишди.

Хусусан, дастлаб сектор раҳбарлари "Фарҳод" маҳалласи "Бунёдкор" кўчасида истиқомат қилувчи 91 ёшли Имомова Саломат опа хонадонига ташриф буюришди ва сектор раҳбарлари томонидан Саломат опага катта ёшли ногиронлар аравачаси, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тухфа қилинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шундан сўнг, сектор раҳбарлари "Зиёкор" кўчаси томон йўл олишди ва 10-уйда истиқомат қилаётган 60 ёшли, I гуруҳ ногирони, Қосимова Роҳатой опа уйига ташриф буюришиб, ногиронлар аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари совға қилишди ва онахоннинг дуоларини олишди.

Кексаларни эъзозлайлик!

Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page