Сирдарёда коронавирусдан соғайган беморлар сони — 1000 нафардан ошди (жадвал)

Сирдарёда коронавирусдан соғайган беморлар сони — 1000 нафардан ошди (жадвал)

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан хабар берилди.

"Шу йилнинг 28 октябрь куни мамлакатимизда 256 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 558 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 281 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 200 нафар бемордан 63 446 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 196 нафар бемордан 271 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 22 октбярь куни Сирдарёда қайд этилган беморлар сони — 1000 нафардан ошганлиги маълум бўлганди.

Report Page