COVID-19 бўйича махсус малака ошириш курсини муваффақиятли тугатган сирдарёлик ҳамшираларга махсус сертификат топширилди (фото)

COVID-19 бўйича махсус малака ошириш курсини муваффақиятли тугатган сирдарёлик ҳамшираларга махсус сертификат топширилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Аввал хабар берилгандек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги топшириғига биноан Сирдарёлик ҳамширалар “ихтисослаштирилган стационар шароитида коронавирусга чалинган беморларни ташхислаш ва даволаш” мавзусида Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкил этилган малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлашди.

Фото: Сирдарё вилояти ССБ
Фото: Сирдарё вилояти ССБ
Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Уларга Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика марказининг ҳамда Сирдарё вилоят ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш марказининг малакали мутахассислари сабоқ бермоқда. Ўқув амалиётини тугатган ва билим ва кўникмаларини оширган Сирдарёлик 150 нафар ҳамширага коронавирус инфекцияси билан касалланган, гумон қилинган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиши учун рухсат берувчи махсус сертификатлар бугун топширилган бўлса, ўрта тиббиёт ходимлари эса энди 4, 5, 6 гуруҳга бўлиб ўқитилади ва уларга ҳам махсус ўқув курси тугагандан сўнг махсус сертификатлар топширилади.

Фото: Сирдарё вилояти ССБ
Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Сертификат соҳибига айланган ҳамширалар эса коронавирус инфекцияси билан касалланган ва гумон қилинган беморларга ва фуқароларга хизмат кўрсатишади.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ходими

Report Page