Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Дилобар Каттабекова / Telegram

Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш бошқармасининг мажлислар залида вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни кенгаш раисининг ўринбосари Зулфия Неъматова олиб борди.

Фото: Дилобар Каттабекова / Telegram

Кун тартибида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни туман (шаҳар)ларда саралаш босқичини ўтказиш, вилоятда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловини ўтказиш, “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларинг 2020 йил август-декабрь ойлари учун тасдиқланган ИШ РЕЖАсида “Хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижирот ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тажрибаси” мавзуида ҳудудий ва туман (шаҳар) аёллар форумини ташкил этиш ва ўтказишни режалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида баёни иловаси чора-тадбирлар дастурининг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида, умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизларининг “Илм-фан келажак пойдевори” шиори остидаги “Қизларжон” саммитини ўтказиш масалалари кўрилди.

Фото: Дилобар Каттабекова / Telegram

Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар бўйича иштирокчилар томонидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Ҳудудларга бириктирилган кенгаш аъзолари ўз ҳудудларида ишларни ташкил этиш борасида чора-тадбирлар режасини белгилаб олди. Кенгаш йиғилиши муҳокамалар бой тарзда бўлиб ўтди.

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Хотин-қизлар бўлими

Report Page