ХОВОСДА ВАЛЮТАФУРУШЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХС СУДЛАНДИ

ХОВОСДА ВАЛЮТАФУРУШЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХС СУДЛАНДИ

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Ховос туман судининг 2019 йил 3 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва Ховос туман бўлими ходимлари томонидан О.Н.нинг аризасига асосан 2019 йил 21 май куни Янгиер шаҳар, Шодлик маҳалласи ҳудудида ўтувчи М-34 йўлида ўтказилган тезкор тадбирда, М.М., О.Н.га ҳар 1 АҚШ долларини 8550 сўмдан ҳисоблаб, 3700 АҚШ долларини қонунга ҳилоф равишда 31.635.000 сўм эвазига ўтказган вақтда ушланган.

Мазкур ҳаракати учун М.М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, иш бўйича ашёвий далил – АТ “Халқ банки” Ховос филиалига 2019 йил 23 майда бир сўм қийматда топширилган 3700 АҚШ доллари ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг давлат эгалигига ўтказилиши белгиланган.

Б.Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси

Report Page