Тўйхоналар фаолиятига ими-жимида рухсат берилганлиги «фош бўлди»

Тўйхоналар фаолиятига ими-жимида рухсат берилганлиги «фош бўлди»

@Sirdaryo
Фото: «Zed News»

Республика махсус комиссиясининг 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган. Бу қарор шу қадар ими-жимида чиқарилганки, бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмаган.

«Zed News»нинг ёзишича, фақат бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтган брифингда бу қарорнинг "миси" чиққан. Бунда маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаслиги ва карантин талабларига қатъий риоя этиш белгиланган.

Бундай ими-жимида қарор қабул қилиш Ўзбекистон амалиётида кўп кузатилади. Охирги ана шундай қарорлардан бири Uzauto Motors томонидан машина нархлари жимгина ошириб олингани эди. Шундан бери уларнинг "боши балодан чиқмайди".

Бу ими-жимидаги қарор кимга керак бўлиб қолгани ва нега шу пайтгача сир тутилгани сабаблари очиқланмаган.

«Xushnudbek.uz» ҳам ушбу «ҳайратланарли» қарорга ўз муносабатини билдирган:

"Энг қизиғи 30 сентябрда қабул қилинган қарор ҳақида 1 ойдан буён ҳеч қаерда эълон қилинмаганди. Бу қарорни нима учун сир сақлашган, ҳайронман!"

Report Page