“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида Ховос тумани ИИБ ҲПБ ҳодимлари томонидан профилактик тадбирлар узлуксиз равишда олиб борилмоқда

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида Ховос тумани ИИБ ҲПБ ҳодимлари томонидан профилактик тадбирлар узлуксиз равишда олиб борилмоқда

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ИИБ

2020 йил 15 октябрь кунидан Ховос туманининг 26 маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 15 октябрь кунидан 15 ноябргача “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги бўйича 147-сонли фармойиши ижроси юзасидан рейд тадбири ўтказилиб келинмоқда.

фото: Ховос тумани ИИБ

Профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 256 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб уларга нисбатан маъмурий баённомалар рамийлаштирилди.

фото: Ховос тумани ИИБ

Шунингдек, Оқчангал МФЙда яшовчи фуқаро А.О га нисбатан химоя ордери чекловларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 1-моддасига асосан баённома тузилди. Қолаверса, тумандаги Чаманзор МФЙда яшовчи Д.Х га турмуш ўртоғи Ж.Х жисмоний тазйиқ ўтказганлиги учун шахсга нисбатан ҳимоя ордери берилди. Бу каби ишлар келгусида содир этилиши мумкин бўлган оилавий низолар, ва жиноятчиликни олдини олишга хизмат қилади.

Ховос туманида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давом этмоқда.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page