Ғофуржон Мирзаев: Мактабни бошқаришда халқнинг ўрнини белгилашдек катта ўзгаришга қўл урилмоқда,  яъни халқ вакиллари билан мактаб бирлашди

Ғофуржон Мирзаев: Мактабни бошқаришда халқнинг ўрнини белгилашдек катта ўзгаришга қўл урилмоқда,  яъни халқ вакиллари билан мактаб бирлашди

@hokimiyatpress
Фото: Ғофуржон Мирзаев

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг бугун ўтказилган ўн учинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама этилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Вилоятимизда бугунги кунда 367 та мактабгача таълим ташкилотлари, 313 та умумтаълим мактаблари, 11 та касб-ҳунар мактаби, 6 та коллеж, 6 та техникум ва 2 та олий таълим муассасаларида жами бўлиб 200 минг нафарга яқин вилоят ёшлари таълим-тарбия олмоқда.

Агар вилоят аҳолисини 857 минг нафарлигини эътиборга олсак, ҳар куни 25 фоиз, яъни чорак қисм аҳолимиз таълим билан бевосита боғчада, мактабда, коллеж, техикумда ва институтда тўқнашади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Тахлил ва натижалар асосида таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолатини замон талабларига мослаштириш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, ўқитувчи-педагоглар нуфузини ошириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича қатъий ва изчил чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этилмоқда.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Шунинг учун ҳам муҳтарам Президентимизнинг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси кенг ва қизғин муҳокама қилинмоқда. Бугунгача фармон лойиҳаси юзасидан педагоглар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликдан 300 дан зиёд таклифилар келиб тушган бўлиб, вилоят Кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари билан бирга ҳар бир таклиф ўрганилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Сессияда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов фармон лойиҳаси юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида депутатларга маълумот берди. Жумладан, фармон лойиҳаси бўйича 13 та таклиф, яъни 1 та янги Қонун лойиҳаси устида ишлаш ва Фармон лойиҳасидаги 12 та бандга қўшимча, ўзгартириш киритиш бўйича таклиф билдирилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Сессияда депутатлар, таълим соҳаси вакиллари ҳам мавзу юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

– Фармон лойиҳасида мактабни бошқаришда халқнинг ўрнини белгилашдек-катта ўзгаришга қўл урилмоқда,  яъни халқ вакиллари билан мактаб бирлашди, – деди вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев. – Фармонни ўқиш, ўрганиш давомида шундай хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда “III Ренессанс” ёки “Янги уйғониш даври” учун тамал тоши қўйилмоқда. I, II- Ренессанслар вужудга келиш тарихини ўрганганимизда 3 та муҳим манбаа бўлган экан, бу- биринчидан ободончилик, иккинчидан- илм аҳли ва зиёлига ҳурмат-эътибор, учинчидан- халқни китоб ўқишга рағбатлантириш. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида, 4 йиллик тарихимиз давомида бизда ана шундай макон, манбаа яратилди, ушбу Фармон барчамиз учун нафақат таълим, балки Янги Ўзбекистон келажаги учун ҳуқуқий, сиёсий ва ижтимоий асосдир.

Билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page