Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслахатчиси Т.А.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслахатчиси Т.А.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

@Sirdaryo
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда республикамиздаги барча ташкилот раҳбар ва ҳодимлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, туман ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этиб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилишди.

Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманларидан 271 нафар фуқаронинг 268 га яқин мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.

Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак 127 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинди, 88 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 53 та мурожаат ижро учун назоратга олинди.  

Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото : Сирдарё тумани ҳокимлиги

Албатта жойларда ташкил қилинаётган оммавий сайёр қабуллар, республика, вилоят, туман мутасадди раҳбарларнинг халқ билан мулоқотини яни фуқароларни қийнаб келётган муоммоларини ечишга ва уларни ижобий ҳал қилишга хизмат қилади.

Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Report Page