Сирдарёда қайд этилган янги беморлар ҳақида маълумот берилди

Сирдарёда қайд этилган янги беморлар ҳақида маълумот берилди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан хабар берилди.

"2020 йил 28 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 037 (+93) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 34 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 63 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳозирда мамлакатимизда 2 315 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда", - дейилади хабарда.

Report Page