Ботулизм ҳамда Геморрагик иситма касаллигидан эҳтиёт бўлинг!

Ботулизм ҳамда Геморрагик иситма касаллигидан эҳтиёт бўлинг!

@Sirdaryo
Ўқув машғулотидан лавха

Сирдарё вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020-йил 19-октябрдаги "Одамлар ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги ва одамларни оммавий овқатдан заҳарланиши ҳамда ботулизм касаллигини олдини олишда ФВДқТ хизматлари куч воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус тактик-ўқув машқини ўтказиш тўғрисидаги № 10-сонли буйруғи ижроси юзасидан Сирдарё вилояти ДСЭНБ ва Сирдарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари бошчилигида Гулистон шаҳар Маънавият марказининг мажлислар залида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўқув семинари ташкил этилди.

Сирдарё вилояти ДСЭНБ врачи М.Уралов
Сирдарё вилояти ФВБ бошлиқ ўринбосари Х.Хамидов

Семинарда Сирдарё вилояти ДСЭНБ врачи М.Ўралов томонидан Ботулизим касаллиги бўйича маълумотлар берилди, семинар қатнашчилар ўзини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар жавоб берди.

Семинар қатнашчилари

Ботулизм касаллигининг микроби овқатдан заҳарланишнинг энг оғир турини келтириб чиқаради. Бу микроб озиқ-овқат маҳсулотларида кислородсиз муҳитда кўпаяди. Ботулизм касаллигини чақирувчи микроблар помидор, бодринг, патиссон маринати, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларида кўпайиб, уларни инсон истеъмол қилганда касалланади. Ботулизм микроби билан зарарланган маҳсулотни одам ҳатто оғзига олиб, ютмаса ҳам, касаллик келиб чиқиши мумкин. Ботулизм таёқчаси ишлаб чиқарган заҳарлари қонга тез сўрилади ва жуда кучли таъсир қилади. Касалликнинг яширин даври 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилади.

Ўқув машғулоти
Сирдарё вилояти ДСЭНБ врачлари томонидан эпидемиологик суруштирув жараёни
Суриштирув натижасига кўра


Уй шароитида тайёрланган консерва махсулотларинии йўқ қилиш жараёни
Зарасизлантириш жараёнидан фото лавха

Касаллик заҳарланишнинг даражасига қараб, жуда оғир ноҳуш холатлар ҳам кузатилиши мумкин. Касалликни хонадон шароитида ўз билганича даволаш қатъиян ман этилади.

Ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигига бепарво бўлманг. Эҳтиёт бўлинг!

Сирдарё вилояти ДСЭНБ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахасиси (Ахборот хизмати)

Report Page