БОЁВУТДА ҲАМ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

БОЁВУТДА ҲАМ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

@Sirdaryo
Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Оддий юриш суяк ва мушакларни мустаҳкамлайди, артериал босимни, қонда холестрин миқдори тушишига сабаб бўлади. Уйқуни яхшилабгина қолмай, ортиқча энергияни сарфланишига, гормонларни ишлаб чиқарилишига, қонни меёрида айланишини таминлаб, инсон танасини  кислородга бўлган эҳтиёжини қоплайди. Натижада умумий ҳолат бир мунча яхшиланади.

Гимнастика ҳам саломатлик учун фойдали бўлиб, унда енгил машқлар бажарилиб, мушак тизими мустаҳкамланади. Бундан ташқари, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди. Соғломлаштирувчи машқлар туфайли қоматимиз тик ва тўғри ривожланади.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бажариш мақсадида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва “Аҳолини соғлигини сақлашни қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази” Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими билан маслаҳатлашган ҳолда тумандаги умум таълим мактабларида, корхона ва ташкилотларда, мактабгача таълим муассасаларида ана шундай соғломлаштириш тадбирларни ўтказишда фаолликни қўлдан бой бермай келаяпти.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қаратилган оммавий тадбирлар мунтазам равишда, кўтаринки руҳда туманда ташкил этилаяпти. Бадан тарбия, мини футбол, стол тениси, валейбол, баскетбол, арқон тортиш, югуриш мусобақалари ташкил этилиши баробарида, 5 км. масофага шаҳдам қадам ташла тадбирлари ўтказилиши баробарида, Президент ташаббуси билан илгари сурилган бешта ташшаббус доирасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган китобларнинг энг яхши билимдони ва тарғиботчиси танловлари ўтказилмоқда.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Эрталабки бадан тарбия машиқлари жараёнига нуроний отахон, мунис онахонлар, болажонларимиз ҳам ташриф буюришаяпти. Уларга тадбир ташаббускорлари юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик ҳақидаги қизиқарли маълумотларни бераяпти.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page