Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежида “Касб маҳорати кўрик танлови” бўлиб ўтди. 

Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежида “Касб маҳорати кўрик танлови” бўлиб ўтди. 

@Sirdaryo
Фото: Вилоят КТРМ ҳудудий бошқармаси

Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 35-сонли буйруғи ижроси юзасидан жорий йилнинг 28 октябрь куни Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежида “Касб маҳорати кўрик танлови” бўлиб ўтди. 

Мазкур кўрик танловга бошқарма тизимидаги таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосарлари таклиф этилиб, коллежнинг истеъдодли ўқувчилари ўзларининг эгаллаган билимларини тадбир иштирокчиларига ижодий ёндашув асосида намойиш қилдилар.

Фото: Вилоят КТРМ ҳудудий бошқармаси

Ҳусусан коллежнинг “Умумқурилиш ишлари устаси”, “Коммунал ҳўжалиги обектларидан фойдаланиш бўйича техник технолог”, Мураббий-инструктор”, “Графика рассоми”, “Меҳмонхона ва сервис хизмат кўрсатиш ”, “Кадастр”, “Кенг асортиментдаги кийимлар конструктори” “Бухгалтеря” ва “Транспортларда ташиш ва бошқарувни ташкил этиш” йўналиши ўқувчиларининг ижодий намойишлари ва кўргазмалари йиғилганларда катта тассурот уйғотди.

Фото: Вилоят КТРМ ҳудудий бошқармаси

Тадбир сўнгида бошқарма бошлиғи раҳбарлигида таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят КТРМ ҳудудий бошқармаси

Йиғилишда тадбирда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчилмклар юзасидан фикрлар алмашилинди. Йиғилиш сўнгида хафтанинг ҳар пайшанба куни таълим муассасаларида “Касб маҳорати” кунини ўтказишга келишиб олинди. 

Фото: Вилоят КТРМ ҳудудий бошқармаси

Бошқарма бошлиғи томонидан келгусида ташкил этиладиган “Касб маҳорати” кунларини юқори савияда ташкил қилиш учун зарур бўладиган кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Report Page