Ширин шаҳрида қўлбола усулда кир ювиш кукуни ишлаб чиқарилаётган "яширин цех" сири фош этилди.

Ширин шаҳрида қўлбола усулда кир ювиш кукуни ишлаб чиқарилаётган "яширин цех" сири фош этилди.

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ДСИ

Жорий йил октябр ойида Сирдарё вилояти Ширин шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда шаҳар ички ишлар бўлими ҳамкорликда тунги рейд тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида Ширин шаҳар "А.Темур" МФЙ ҳудудида ноқонуний яширин цех аниқланди.

Фото: Ширин шаҳар ДСИ

Яширин цех кўздан кечирилган вақтда фуқаро А.Ф томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз аҳолига 12 млн. 440 минг сўмлик, қўлбола кир ювиш кукуни ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва бу бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ширин шаҳар давлат солиқ инспекцияси

Report Page