Янгиер шаҳар спортчи ёшлари "Таэкван-до" бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этиб, тўртта олтин, биттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Янгиер шаҳар спортчи ёшлари "Таэкван-до" бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этиб, тўртта олтин, биттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев илгари сураётган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” бош ғоямиз асосида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ҳамда Сирдарё вилоятида илгари сурилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш” бўйича бешта муҳим ташаббус асосида шаҳримизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Буларнинг барчасини ёшларимиз эришаётган ютуқлар замирида кўришимиз мумкин.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Айниқса Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб берилиши натижасида жорий йилнинг октябрь ойида республикамиздаги 180 дан ортиқ Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида катта футбол бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобоқаларида Янгиер шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси фаҳрли 2-ўринни, республикамиздаги 14 та Болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида Янгиер шаҳар Болалар ва ўсмирлар футбол академияси фаҳрли 2-ўринни эгалладилар.

Сентябр ойида шашка бўйича Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Гулистон давлат университетининг Янгиер шаҳрида жойлашган педагогика факультети талабаси Бегимқулова Васфия 2-ўринни, Турсунмуродова Шаҳноза 1-ўринни эгалладилар.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Куни кеча шу факультет талабаси Кореяда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида эшкак эшиш бўйича паралимпиячи (ногиронлар ўртасида) Қўчқоров Отабек Бўрибой ўғли 1-ўринни эгаллаб олтин медал соҳиби бўлди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ундан аввалроқ Турдибоев Алишер Ғулом ўғли 1-ўринни эгаллаб олтин медал соҳиби бўлган эди.

Сентябр ойида Янгиер шаҳар 3-мактаб 10-синф ўқувчиси Комилжонзода Шаҳриёр "Комбат-айкедо" спорт тури бўйича Осиё биринчилиги ғолиби, Янгиер шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Абдураҳмонов Асомиддин жаҳон чемпиони бўлиб, олтин медал соҳиби бўлдилар.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугун яна бир қувончли хушхабар!

Шаҳримиз спортчи ёшлари "Таэкван-до" бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этиб, қатор медалларни қўлга киритдилар, жумладан,

9-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Жабборов Жайхун - “Олтин”;

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

2-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шукуруллаев Умурзоқ - “Олтин” ва “Бронза”;

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси Имомназарова Дурдона - “Олтин” ва “Кумуш”;

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Эргашев Озодбек - “Олтин”;

Шаҳар ҳокимлигида ўтказилган тадбирда совриндорлар муносиб тарзда тақдирландилар.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page