Девор ичидаги кабель

Девор ичидаги кабель

@Sirdaryo
Фото: МИБ вилоят бошқармаси

Юртимизда кўплаб соҳаларда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотлар билан бир қаторда Мажбурий ижро бюроси томонидан истеъмолчиларнинг энергия ресурслари ва ичимлик суви билан боғлиқ коммунал тўловларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш, бу йўналишдаги фаолиятни такомиллаштириш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида Мажбурий ижро бюросининг Ширин шаҳар бўлими ҳам муайян ишларни амалга оширмоқда.

Ҳозирги кунда истеъмол қилинган электр энергияси, ичимлик суви ҳамда маиший чиқиндидан бўлган дебитор қарздорликни камайтириш мақсадида жойларда бюро вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бюронинг тезкор ходимлари томонидан истеъмолчиларнинг электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан қонуний фойдаланишлари, тўлов интизомига риоя этишлари доимий равишда ўрганиб борилади. Бироқ, айрим истеъмолчилар томонидан “ҳеч ким кўрмайди, билмайди” қабилида иш тутиб, тармоқлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраб турмоқда.

Яқинда шаҳарнинг Фарҳод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Халим Ш. хонадонида ўтказилган тадбир мобайнида яширин тармоқ аниқланди. Яъни, хонадон эгалари тармоққа ноқонуний уланиб, мутахассислар тили билан айтганда травусдан келган электр кабелига ўзгартириш киритиб, девор орасидан яширинча фойдаланиб келган. Ушбу ноқонуний ҳаракати орқали истеъмолчи таъминотчи корхона манфаатига жами 6.160.780. сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди. Қилмишидан пушаймон истеъмолчи Халим Ш.дан келтирилган зарар тўлиқ ундирилди.

Жамшид ТЎРАҚУЛОВ,
Қарздорликни судгача ундириш шўъбаси катта инспектори.

Report Page