Хабар беришларича, Янгиерда пиёданинг ўлимига сабаб бўлган аянчли "авария" содир бўлибди...

Хабар беришларича, Янгиерда пиёданинг ўлимига сабаб бўлган аянчли "авария" содир бўлибди...

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Хабар беришларича, куни кеча 27 октябрь куни Янгиер шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда ҳалок бўлган.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, катта тезликда ҳаракатланаётган енгил автомобиль ("жигули" ёки "нексия" ҳозирча аниқ маълумот йўқ), пиёдалар учун белгиланмаган йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган фуқарони уриб юборган. Натижада пиёда вафот этган.

Тафсилотлар ўрганилмоқда...

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, пиёдалар вафот этиши билан боғлиқ бу каби аянчли ҳолатлар Оқолтин тумани, Гулистон шаҳри ва Сардоба туманларида содир бўлган эди.

Шунингдек, вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан, вилоят ҳудудида жорий йилнинг октябрь ойида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларнинг таҳлилий маълумоти ҳам эълон қилинган эди.

Ҳурматли хайдовчилар ва пиёдалар!
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг!

Report Page