"ТОК" қарздорлигини савоб учун тўлаб берди

"ТОК" қарздорлигини савоб учун тўлаб берди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Дарвозанинг тақиллашидан юрагини ҳовучлаб ўтирган Азизанинг негадир юраги хапқириб кетди. "Тинчликка бўлсин-да. Яхши хабар эшитайинда ишкилиб..." Секингина тиркишдан мўралади. "Оббо, МИБ ходимику. Энди нима киламан. Хар сафар ахволимни кўриб, янаги сафар дердим, рахми келиб индамай кетарди. Ахир уям давлатни одами. Топширикни бажариши шартку. Бугун нимани бахона киламан. Бу ёғи киш келяпти. Болаларга кийим-кечак қилиш зарур...". "Опа, яширинмай, чикаверинг. Сизга яхши хабар олиб келдим. Мана бу квитанцияни олиб қўйинг. Электр энергиясидан бўлган қарзингизни тўлови..."- давлат инспекторининг бу гапи хаммасидан ошиб тушдику...

- Коммунал тўловларни баратараф этиш борасида махалла фуқаролар йиғинлари билан доимий равишда хамкорликда иш олиб борилади. Қарздорлигини тўла олмаётган истеъмолчиларга МИБ томонидан имтиёз берилмайди, - дейди Бюронинг Сардоба туман бўлими бошлиғи Баходир Байзоқов.- Ҳар бир махаллада эзгу амалларни қилишга тайёр инсонлар топилади. Шу боис, қурби етмаётган қарздорларнинг рўйхатини махаллага тавсия этиш мумкинку. Бугунги кунда ўрнатилган ўзаро хамкорлик яна ўз самарасини берди.

Фото: МИБ вилоят бошқармаси

Сардоба туманининг Наврўз махалласида яшовчи А. Ўнгалованинг оилавий аҳволи, шароити оғир. Энергия ресурсларидан қарздорлиги ҳам ошиб кетган. Бироқ, тўлай деса қурби етмайди. Шунинг учун хам МИБчилардан яшириниб ўтиради. Бугун эса ўзини таништирмаган бир инсон унинг "ток"дан бўлган қарзларини тўлаганмиш. Квитанцияни кўриб, аёлнинг севинч ёшлари юзини ювди. Махалла фуқаролар йиғинидан бу хакда эшитган саховатпеша инсон (кимлигини сир тутишимизни илтимос қилди) Бюронинг туман бўлимига ташриф буюрди. Оиланинг электр энергиясидан 300.000 сўм қарздорлигини билгач, уни тўлиқ тўлаб берди. Шу махаллада яшовчи Р. Қудратовнинг табиий газдан 200.000 сўм қарздорлигини билгач, хеч иккиланмай бу оилага ҳам саховатини аямади. Мамлакатимизда бундай инсонлар жуда кўплаб топилади. Ҳозирча бу бошланиши. Чунки коммунал тўловлардан қарздорликни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган эзгулик ишлари хақидаги хабарлар оқими кўпаймоқда.

Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси

Report Page