«МАТОНАТ»ДА САЙЁР ҚАБУЛ 

«МАТОНАТ»ДА САЙЁР ҚАБУЛ 

@Sirdaryo
Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Сирдарё тумани «Матонат» маҳалласида ташкил этилди. Уйма-уй юриб ўтказилган сайёр қабулда маҳалладаги хонадонлар ва 2 та ижтимоий объектлар ўрганилди. Хусусан, кам харж оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳадялар топширилди. 

Шунингдек, хонадонда ташкил этилган «Ойижон» номли хусусий болалар боғчаси фаолияти билан яқиндан танишди. Ишчи гуруҳи аъзолари ҳамроҳлигида сектор раҳбари 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг куз-қиш мавсумида тайёргарлик ҳолатини ўрганди. 

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Шу куни маҳалла ҳудудига туташ «Фармон Одил Агро» фермер хўжалиги даласида пахта тераётган 50 нафар андижонлик ҳашарчилар учун яратилган шароитлар билан танишиш ҳамда мавсумда намуна кўрсатаётган фаол теримчиларни рағбатлантириш мақсадида борган сектор раҳбари, уларга эсдалик совғалари бериш давомида масала ва муаммолари мавжудлиги хусусида ҳам қизиқди. 

Маҳалла ҳудуди хонадонларда ўтказилган ушбу сайёр қабулда 10 нафар фуқаролардан 10 та масала юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 6 таси қаноатлантирилди, 2 тасига асосли тушунтиришлар берилди. Иккита масала юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси учун муддатлар белгиланди. 

Жумладан, моддий ёрдам ажратилиши масаласида 2 та мурожаат қаноатлантириладиган бўлди. 

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгиловчи кадастр ҳужжати олиш бўйича ҳамда хусусий болалар боғчасини кенгайтиришда банк кредити олиниши бўйича мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

18-сонли умумий ўрта таълим мактабида қўшимча бино қуришни молиялаштириш ҳамда мактаб ҳовлисига ёритиш ускуналарини ўрнатиш бўйича мурожаатлар ҳам тез орада ижобий ечимини топадиган бўлди. 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page