ХАЛҚАРО МАТБУОТ МАРКАЗИ ХИЗМАТГА ШАЙ

ХАЛҚАРО МАТБУОТ МАРКАЗИ ХИЗМАТГА ШАЙ

@Sirdaryo
Фото: ХММ вилояти ҳудудий бўлими

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлимида жорий йилги сайловга тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фото: ХММ вилояти ҳудудий бўлими

Тадбирда халқаро матбуот маркази вилоят бўлими аъзолари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Фото: ХММ вилояти ҳудудий бўлими

Анжуманни вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқармаси бошлиғи Фарҳод Боқиев кириш сўзи билан очиб, сайловни аҳолига кенг етказишда ОАВ ходимларнинг ўрни хусусида тўхталди. Бошқарма бошлиғи ОАВ ходимлари билан ҳамкорликда қилинадиган ишлар ва вазифаларни белгилаб олди. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази вилоят бўлими ўз иш фаолиятини бошлаганини эълон қилди.

Фото: ХММ вилояти ҳудудий бўлими

Иштирокчилар Марказда журналистлар учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, сўнги русумдаги компьютер билан жиҳозланганлиги ҳамда WI-FI интернет тизимига уланганганлигига гувоҳ бўлишди. Эндиликда журналистлар сайловга оид ўзларини қизиқтирган маълумотларини шу ерда олиш имкониятга эга бўлишди.

Фото: ХММ вилояти ҳудудий бўлими

Сирдарё вилояти Марказий сайлов комиссияси котиби Фахриддин Абдусатторов йиғилганларга декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик даражаси хусусида тўхталди.

Фото: ХММ вилояти ҳудудий бўлими

ОАВ ходимларни анжуман давомида ўзларини қизиқтирган ва ўйлантираётган масалалар юзасидан саволларни ўртага ташлашди. Билдирилган таклифлар тез орада ўз ечимини топадиган бўлди.

Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими

Report Page