Тезкор: Гулистондаги хонадонларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди. Ёнғиндан «Дамас» ҳам зиён кўрган (тафсилотлар)

Тезкор: Гулистондаги хонадонларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди. Ёнғиндан «Дамас» ҳам зиён кўрган (тафсилотлар)

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

"2020 йил 24 октябрь куни соат 23:35 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Улуғ йўл маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида хонадон том қисмининг тахминан 128 м.кв майдони ҳамда уй ховлисида бўлган оқ рангли 2020 йилда ишлаб чиқарилган "Дамас" русумли автомашинасининг олди қисми қисман ёнғиндан зарар кўрган ҳамда ёнғин-қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга олиб чиқилган.

Ёнғинга 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:40да етиб бориб, ёнғин 23:44да ўраб олинган ва 00:45да бартараф этилган. Содир бўлган ёнғиндан инсонларнинг тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Ёнғиндан уй ичидаги жихозлари, ҳамда қўшни хонадонларнинг тахминан 400 м.кв майдони сақлаб қолинган (қўшни хонадонларга умуман зарар етмаган). Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", - дейилади хабарда. 

Видеонинг ҳажми 3 мб

Фуқароларимиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Зеро, бу орқали ўзингизни, яқинларингизни хаётини ва мол-мулкини ёнғин ва фавқулодда ҳолатлардан асраган бўласиз!

Report Page