Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида спортнинг Кураш тури бўйича вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида спортнинг Кураш тури бўйича вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратураси

Вилоят прокурори, Кураш федерацияси раиси ташаббуси билан Сирдарё вилоятининг чекка қишлоқларида ёш иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва улар билан селекция ишларини олиб бориш орқали “Кураш” спорт тури бўйича нуфузли мусобақаларда иштирок этадиган терма жамоа заҳирасини шакллантириш мақсадида 18 октябрь 2019 йил куни Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида спортнинг Кураш тури бўйича вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят прокуратураси
Фото: Вилоят прокуратураси

Ушбу мусобақага вилоятнинг Сайхунобод, Боёвут, Гулистон, Сирдарё, Оқолтин ва Гулистон шаҳридан 100 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Юқори савияда ташкил этилган мусобақада оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этдилар ва муросасиз кечган барча бахсларни ёритиб бордилар.

Фото: Вилоят прокуратураси

Ушбу мусобақада Сайхунобод, Гулистон туманлари ва Гулистон шаҳри жамоалари курашчилари фахрли ўринларни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритдилар.

Фото: Вилоят прокуратураси

Эндиликда ғолиб жамоа курашчилари жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказиладиган нуфузли Ўзбекистон чемпионатида муносиб иштирок этишлик учун йўл оладилар. Уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Сирдарё вилоят прокуратураси,

Сирдарё вилояти Кураш федерацияси

Report Page