Президент Фармони билан сирдарёлик бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимлари ҳам мукофотланди. Улардан бири (марҳум) — «Жасорат» медали билан тақдирланди (рўйхат)

Президент Фармони билан сирдарёлик бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимлари ҳам мукофотланди. Улардан бири (марҳум) — «Жасорат» медали билан тақдирланди (рўйхат)

@Sirdaryo
Фото: «Газета.uz»

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси президентининг Фармони эълон қилинди.

Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, шарафли бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорат намунаси ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар мукофотланди (Сирдарё вилояти).

«Жасорат» медали билан

Нишонов Ойбек Хамроқулович (марҳум) - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг экспертиза ва криминалистика бўлинмаси эксперти 

«Шуҳрат» медали билан

Мовлонов Умиджон Эсонқулович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи

Худойбердиев Тулқинжон Рахмонбердиевич - Сирдарё вилояти Ховос тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

👉 Тўлиқ рўйхат билан танишиш

Report Page