САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА МАСАЛАЛАРНИНГ МАҚБУЛ ЕЧИМИ

САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА МАСАЛАЛАРНИНГ МАҚБУЛ ЕЧИМИ

@Sirdaryo
Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Гулистон туманидаги «Сойибобод» маҳалласида ташкил этилди. Ўтказилаётган мазкур сайёр қабуллар аҳолининг кундалик ҳаётида учраётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар яратишда зарурий тадбирларни амалга оширишга хизмат қилаётир.

Маълумки, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда секторлар фаолиятини такомиллаштиришга оид Президент қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ходимлари халқнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда янгича стратегия ва тизим асосида ташкил этилаётганлиги аҳолининг оғирини енгил, мушкулини осон қилмоқда.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Хусусан, «Сойибобод» маҳалласида яшовчи фуқаролар Ф.Ашурова, Н.Қосимова, У.Умматқуловаларнинг моддий ёрдам ажратилиши тўғрисидаги мурожаати ўрганилиб ижобий ҳал этилиши белгиланди. Шунингдек, фуқаролар Ё.Рустамова ва Д.Шукуровалар фарзандларини мактабгача таълим муассасасига қабул қилиниши юзасидан қилган мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилиши фуқароларни мамнун этди.

Шу куни қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаролардан ўндан зиёд масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. 6 таси қаноатлантирилиб, 3 тасига асосли тушунтиришлар берилди ва битта масала ҳал этилишида вақт талаб қилгани учун ижро муддати ва масъул белгиланди.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Сайёр қабуллар давомида «Ҳар бир оила - тадбиркор» давлат дастури асосида тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётгани хусусидаги батафсил маълумотлар ҳамда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида шунингдек, бошқа ҳуқуқий мавзуларда тушунтиришлар берилмоқда.

Уста миришкорлар томонидан етиштирилган пахтани ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишда намуна кўрсатаётган теримчилар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга руҳий мадад бериш мақсади сайёр қабул ўтказаётган сектор раҳбари Ж.Ғойибов «Юксалиш» СИУдаги «Жасур Сардор файзи» фермер хўжалиги пахта даласига борди. У ерда пахта тераётган маҳалла вакиллари ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган ҳашарчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди ҳамда «Оқ олтин» хирмонини янада ортишида хизмат қилаётган фаол теримчиларга эсдалик совғалар топширди.

Сайёр қабул давомида ижтимоий объектларнинг ҳолати ва фаолияти 4-сектор раҳбарининг доимий эътиборида бўлди. Шу маънода ҳудуддаги 12-сонли мактабгача таълим муассасаси ва 9-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Шу куни сектор раҳбари ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар жумладан, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирокида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришди. Мақсад нархларнинг сунъий оширилишининг олдини олиш, солиқ ислоҳотлари, ўзгаришлардан фуқаролар ва тадбиркорларни хабардор қилиш, уларнинг қонуний фаолиятларини қўллаб-қувватлаш.

Маҳаллада бунёд этилаётган тўйхона аҳолининг тадбир ва маросимларни ўтказишларида бирмунча енгилликлар яратиши шубҳасиз. Тез кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган иншоот эгаси Б.Қўлдошев ва иш юритувчи Р.Чиннибековлар билан суҳбатда тўй ва маросимлар бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Қабул давомида ҳудудни янада ободонлаштириш, инфратузилмасини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг реал даромадлирини ошириш каби долзарб йўналишларда ҳам вазифалар ва режалар белгилаб олинди.

А.Абдувалиев,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бош инспектори.

Report Page