Коронавирус пандемияси даврида инсониятга ёрдам бераётган роботлар — суратларда (фото)

Коронавирус пандемияси даврида инсониятга ёрдам бераётган роботлар — суратларда (фото)

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Ижтимоий масофа сақлаш зарур бўлган ҳозирги даврда роботлар инсонларга тана ҳароратини ўлчашдан тортиб, биноларни тозалашгача ёрдам бермоқда. The Guardian нашри ёрдамчи роботлар ҳақида фотожамланма эълон қилди, дейилади «Дарё» хабарида.

China Beijing International High-Tech Expo кўргазмасидаги дезинфекцияловчи робот.

Фото: «Дарё»

Мехико миллий тиббиёт маркази шифокори LaLuchy Robotina роботи билан селфи қилмоқда. Робот тиббиёт ходимларига консультация, терапия жараёнлари ҳамда COVID-19 беморларнинг психологик ҳолатини баҳолашга ёрдам беради.

Фото: «Дарё»

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги ресторанда овқат ва ичимлик тарқатаётган робот.

Фото: «Дарё»

Токиодаги Takanawa Gateway станциясида смартфонлардан тўлов қабул қилиб лапша етказиб берадиган DeliRo роботининг тақдимот маросими ўтказилмоқда.

Фото: «Дарё»

Япониянинг Токио шаҳрида Avatarin янги роботлари тақдимотга тайёрланмоқда.

Фото: «Дарё»

Хитойнинг Пекин шаҳрида қаҳва тайёрлаётган Orion Star роботи.

Фото: «Дарё»

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида коронавирусга чалинган бемор робот орқали диэтологдан маслаҳат олмоқда.

Фото: «Дарё»

Англиянинг Манчестер шаҳрида крикет бўйича мамлакат терма жамоаси капитани Жо Рут қуръа ташлаш маросимидан сўнг Sky Sports роботи билан гаплашмоқда.

Фото: «Дарё»

Пекиндаги халқаро савдо ярмаркаси иштирокчиси саломатлигини текшираётган робот.

Фото: «Дарё»

Ультрабинафшали робот Лондондаги Сент-Панкрас халқаро вокзалини тозаламоқда.Ушбу вокзал юқори технологияли роботлардан вирусларни ўлдириш мақсадида фойдаланадиган дунёдаги биринчи вокзал ҳисобланади.

Фото: «Дарё»

Франциянинг Париж шаҳридаги SoftBank кўргазмасида Pepper роботлари намойиш этилмоқда. Роботлар одамларнинг ниқоб таққан ёки тақмаганлигини аниқлаш хусусиятига эга ҳамда ниқобсиз кишиларга бу борада маслаҳат бера олади.

Фото: «Дарё»

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида коронавирус шаклидаги робот кўчада дезинфекция воситасини пуркамоқда.

Фото: «Дарё»

Германиянинг Франкфурт шаҳридаги савдо марказида болаларга COVID-19 ҳақида маълумот бераётган робот.

Фото: «Дарё»

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги боғчада болалар тана ҳароратини ўлчаб, натижани экранда кўрсатиб бераётган роботга қараб турибди.

Фото: «Дарё»

Рим шаҳрида диний институт хоналарини дезинфекция қилаётган робот.

Фото: «Дарё»

Филиппиндаги йирик савдо маркази ичида хизмат кўрсатаётган робот-ҳамшира.

Report Page