Ҳайдовчилар диққатига: Сайхунободда радар ўрнатилди

Ҳайдовчилар диққатига: Сайхунободда радар ўрнатилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Таҳлиллар натижасида 2020 йил 9 ой давомида содир этилган қарийб 50% содир этилган йўл транспорт ҳодисалари ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини юқори тезлик билан бошқаришлари оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан бир қатор самарали ишлар оилб борилмоқда.

Жумладан, Халқаро ва Давлат аҳамиятидаги йўлларга "Ақлли светафор"ларнинг ўрнатилиши, қайрилиб олиш жойларидаги йўл белгиларини ёниб турувчи белгиларга алмаштирилиши, ёниб-ўчувчи маёқчаларнинг ўрнатилишини мисол тариқасида айтсак бўлади. Шу билан бир қаторда йўл транспорт ходисаларнинг таҳлилидан келиб чиқиб ҳамда фуқароларимиздан тушган таклифларини инобатга олган ҳолда автомобил йўлларида тезликни назорат қилиш мақсадида радарлар ўрнатилмоқда.

Ҳудди шундай, куни кеча Сайхунобод тумани ҳудудидан ўтган 4Р25 автомобил йўлининг 45 км.га ҳам радар мосламаси ўрнатилди.

Шу ўринда ҳайдовчиларимиздан аҳоли яшаш пунктларида тезликни оширмасдан ҳаракатланишларини, қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қолардик.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page