Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси тафсилотлари

Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси тафсилотлари

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 24 октябр куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг олтинчи чақириқ ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сессия кун тартибидан шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-наволарнинг сунъий ошиб кетишини олдини олиш, айниқса, аҳоли учун ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижадорлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хусусан, шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Султонов озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда унинг етарлича заҳирасини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича депутатлар ҳамда сессия қатнашчиларига ҳисобот берди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шунингдек, сессия давомида қолган ҳар бир сектор раҳбарлари ўзларининг сектор ҳудудлари кесимида озиқ-овқат заҳираси бўйича амалга ошириладиган ва қилинган ишлар бўйича ўзларининг ҳисоботларини беришди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сиддиқов Рисқул Эргашбоевич ҳам иштирок этиб, Ширин шаҳар 4 та сектор раҳбарларига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-наволарни сунъий ошиб кетишини олдини олиш, айниқса, аҳоли учун ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш юзасидан тегишли тавсия ва хулосаларни берди.

Шу билан биргаликда, бугунги пандемия шароитида бу масала нечоғлик муҳим эканлигигига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сессияда алоҳида эътибор қаратилган озиқ-овқат хавфизлиги ва захирасини яратиш бўйича "Шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-наволарни сунъий ошиб кетишини олдини олиш айниқса, аҳоли учун ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида"ги Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси бир овозда тасдиқланди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page