Фото радарга тушган автомашина учун ким жавобгар бўлади? Сирдарёлик ҳуқуқшунос ушбу саволга ўз каналида жавоб бермоқда!

Фото радарга тушган автомашина учун ким жавобгар бўлади? Сирдарёлик ҳуқуқшунос ушбу саволга ўз каналида жавоб бермоқда!

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сирдарёлик ҳуқуқшунос ва блогер, Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ўз фикрларини баён этиб келаётган «Uktamoff» каналида ушбу саволга қуйидагича жавоб берган:

МЖтК 17-1-моддасига асосан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаси эгаси (мулкдори), башарти у юридик шахсга тегишли бўлса - ушбу транспорт воситасини фойдаланишига масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим.

Қоидабузарлик қайд этилган пайтда транспорт воситасини унинг эгаси (мулкдори) эмас, балки бошқа шахс бошқарган ёки мазкур транспорт воситаси унинг эгалигидан чиқиб кетган (“генеральная доверенность” асосида автомашинани сотиб юборган ва ҳоказо ҳолатлар) бўлса фуқаро маъмурий судга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор устидан шикоят беради.

Шикоят кўриб чиқилгач транспорт воситаси эгаси (мулкдори) МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Бундай ҳолларда, зарур ҳужжатлар тегишли шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига юборилади.

Report Page