Ҳоким сектор раҳбарлари билан биргаликда ёшлар билан учрашди

Ҳоким сектор раҳбарлари билан биргаликда ёшлар билан учрашди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Жорий йил 24 октябр куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматовнинг сектор раҳбарлари билан биргаликда ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Учрашув бошланишида Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов ёшларга қарата дўстона муносабат билан, бемалол ҳар қандай муамммо ва таклифларни астойдил эшитгани келганини таъкидлади.

Учрашув давомида шаҳар ҳокимига ўқувчи ёшлар интернет (wifi) ҳудудларини ташкил қилиш, ёшлар учун замонавий қўшимча кутубхоналар яратиш ва бошқа йўналишларда ўзларининг таклифлари, мулоҳазаларини бирин-кетин билдириб ўтишди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, интилувчан ўқувчи ёшларнинг билдирган барча таклиф ва мулоҳазаларини шаҳар ҳокими инобатга олиб, яқин вақтлар ичида билдирилган таклифлар режа-дастурларга киритилиши кутилаётганлигини, ёшларимиз учун, уларнинг етук билим эгаси бўлишлари учун ҳоким сифатида қўлдан келганча барча сайи-ҳаракатларни амалга оширишга ваъда берди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Якунда шаҳар ҳокими А.Хожиматов ўқувчиларга қарата, уларни тинмай билим олиб, ўзи севган фанлар, йўналишлар бўйича ўз устида астойдил ишлаши лозимлигини, шунингдек, бу йилдан бошлаб, қайси мактаб ўқувчиси ўз билими ва кучи билан олий ўқув юртига кирадиган бўлса, ўша ўқувчи ва мактаб директорлари муносиб рағбатлантирилишини айтиб ўтди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page