“Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида вилоятимизнинг иштироки

“Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида вилоятимизнинг иштироки

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

2019 йил 23-25 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да ўтказилаётган "Made in Uzbekistan" (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган) Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмасида Сирдарё вилояти ҳокимлигиўз маҳсулотлари билан 70 га яқин экспортёр корхоналар, 200 дан ортиқ иштирокчи корхоналар ҳамда намойиш этиладиган экспортбоп 60 га яқин маҳсулотлар билан фаол иштирок этишмоқда.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўргазманинг асосий мақсади маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспортбоп маҳсулотларини намойиш этиш, хорижий компаниялар билан узоқ муддатли барқарор хамкорликни йўлга қўйиш ҳамда 2020 йил учун экспорт шартномалар портфелини шакллантиришдан иборат.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўргазмада ўрнатилган Сирдарё вилоятининг миллий стенди макети ишлаб чиқилди, маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ҳозирги вақтга қадар 20 млн.долларлик шарномалар тузилган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўргазма 25 октябр кунигача давом этади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page