“O‘zLiDeP – ЎЗ ҒОЯ ВА МАҚСАДЛАРИНИ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГА АМАЛГА ОШИРАДИ

“O‘zLiDeP – ЎЗ ҒОЯ ВА МАҚСАДЛАРИНИ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГА АМАЛГА ОШИРАДИ

@Sirdaryo
Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида биргина мазкур йилнинг ўзида уч маротаба Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарининг вилоятларга ташрифи ҳамиша улкан янгиланишларни бошлаб беради. Албатта бундай ташрифлар  халқ фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётни ривожлантириш, маданий ҳаётни бойитиш, шаҳару қишлоқлар қиёфасини ўзгартиришга, маърифий соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилиши ҳамда йирик лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Ана шундай бир қатор эзгу ғояларнинг амалиётга татбиқини сирдарёликлар катта мамнуният билан кутиб олишди.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Президентимизнинг сирдарёликларга билдирган ишончи ва эътибори сирдарёликлар кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Бу ишончни оқлаш мақсадида сирдарёликлар янада масъулият билан, бор имкониятларидан оқилона фойдаланиб меҳнат қилишмоқда.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан вилоят мусиқали драма театрининг очиқ майдонида “O‘zLiDeP – ўз ғоя ва мақсадларини халқимиз билан бирга амалга оширади” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси вакиллари, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Ҳамма ёқда сайловга оид чақириқлар, партиямиз шиорлари ёзилган паннолар, O`zLiDeP рамзи туширилган байроқлар, шарлар, либослар майдонга байрамона руҳ бағишлади. Одамларнинг чеҳраларида шодлик, мамнунлик балқийди.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ва O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиевлар кириш сўзи билан очиб, сайлов компанияси сиёсий партиялар учун энг масъулиятли жараён ва муҳим синов эканлигини таъкидладилар.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

- Иқтисоди тобора юксалиб бораётган юртимизда тадбиркорлар қатлами етакчи ўрин тутади. Президентимиз таъбири билан айтганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади, - деди O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев. - Шу ўринда вилоятда айни пайтда 25.700 нафарга яқин партиядошимиз борлигини, биргина ўтган тўққиз ой ичида 5200 нафар киши фаолиятини O`zLiDeP билан боғлаганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Партиядошларимизнинг ниятлари улуғ, мақсадлари муштарак. Халқимиз ҳаётининг фаровон, дастурхонининг тўкин бўлиши учун сидқидилдан хизмат қилиш.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар томонидан, сайловолди дастури, унинг аҳамияти, партиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Жорий йилги сайловларнинг янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани сайловларнинг демократик тамойиллар асосида, очиқлик, ошкоралик ва шаффоф тарзда ўтиши билан бирга, сиёсий партиялар олдига ҳам долзарб вазифаларни қўяётгани билан ҳам янада аҳамиятлидир. Сайловчилар ишончини қозониш партиянинг амалий ишларига ҳам боғлиқ. Ўтган вақт мобайнида депутатларимиз аҳоли хонадонларида юриб, халқимиз муаммоларининг оқилона ечимини топишга, халқимизнинг бугунидан рози бўлиб, эртанги кунига ишонч билан қараб яшашларида ўз улушларини қўшишга ҳаракат қилдилар. Ҳеч шубҳа йўққи, бундан кейин ҳам бу олийжаноб мақсад йўлида оғишмай олға интиламиз.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Тарғибот тадбири доирасида “Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз!” шиори остида ёшлар ўртасида турли хил ўйинлар бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари, вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев, Гулистон давлат университети ректори М.Ходжиев, вилоят Кенгаши депутати Покиза Аҳмеджанова, вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Зайниддинов ва бошқалар O‘zLiDeP ташаббускор партия эканлигини эътироф этдилар.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Беш мингдан ортиқ сирдарёликлар иштирок этган тадбирда бутун ўйингоҳ узра олқишлар, “O‘zLiDeP, O‘zLiDeP, O‘zLiDeP”, “Бу менинг партиям, бу менинг танловим”, “O‘zLiDeP менинг ифтихорим”, деган хитоблар янгради.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

-Мен партиянинг тарғибот дастурида биринчи маротаба иштирок этишим,- дейди Бахтиёр Бозоров.- Оддий ишчиман. Йўл қурилиш соҳасида меҳнат қиламан. Партия томонидан ташкил этилган тадбир менда жуда катта таассурот қолдирди. Иштирокчиларнинг эртанги кунга бўлган ишончи, партияга бўлган муносабати уларнинг ёниб турган кўзларида акс этиб турибди. Мен ҳам шижоаткор, халқнинг ишончини қозониб бораётган партия сафида бўлишга аҳд қилдим.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram
Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram
Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Тарғибот тадбирида республикамиздан ташриф буюрган таниқли хонанда Шаҳзода, Мустафо ижросидаги дилрабо қўшиқлар ҳамда “Санамлар”, “Камалак” дастаси ҳамда “Севинч” болалар рақс ансамблларининг чиқишлари, улар томонидан куйланган тинчлик, дўстлик, истиқлолни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларни рақсга чорлади. Кўнгиллар шод, қалбларни фахр-ифтихор туйғуларига чулғанди.

Тадбир сўнгида партия фаолиятига муносиб ҳисса қўшган туман ва шаҳар Кенгашларига O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Фото: Ҳусан Жабборов / Telegram

Бундай тарғибот тадбирларини Сирдарё вилоятининг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, тарғибот дастури доирасида иштирокчиларга “Бек ширинликлари” томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.

Дилором ЭСОНОВА,
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page