Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодни саралаш бўйича туман ва шаҳарлари босқичлари ўтказилмоқда

Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодни саралаш бўйича туман ва шаҳарлари босқичлари ўтказилмоқда

@Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 2 феврал куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Зулфия номидаги Давлат мукофотини ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорга бериш белгиланди. 

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Янги тартибга мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Вилоятимиздан шу кунгача 22 нафар истеъдод соҳибалари ушбу юксак мукофотга сазовор бўлган.

Бу йилги “Зулфия” номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловлар хам юқори даражада ташкил этилган бўлиб, вилоят ва туман, шаҳарларда “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг комиссияси томонидан белгиланган Низом ва йўриқномалар асосида ўтказиб келинмоқда.

Шу бугунги кунгача Сирдарё, Ховос туманлари ва Гулистон, Янгиер шаҳарларда мазкур танловнинг  туман ва шаҳар босқичлари ўтказилган бўлиб, бунда 140 нафар иқтидорли қизлар иштирок этган.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичлари 30 октябргача давом этади

Н.Ғафурова,
Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар масалалари котибияти бош мутахассиси

Report Page