ЎСМИР ҚИЗЛАРИМИЗ ЭНДИ ОДАМ ПАПИЛЛОМА ВИРУСИГА ҚАРШИ ЭМЛАНАДИ

ЎСМИР ҚИЗЛАРИМИЗ ЭНДИ ОДАМ ПАПИЛЛОМА ВИРУСИГА ҚАРШИ ЭМЛАНАДИ

@Sirdaryo
Фото: Google Images

-Унинг репродуктив аъзолар саломатлигига ножуя тасири йўқ, - дейди сирдарёлик мутахассислар ҳам.

       Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади.  2018 йили дунёда биргина бачадон бўйни саратони касаллиги билан касалланганлар сони  570 минг нафарни ташкил этиб,  шу касаллик туфайли 311 минг нафардан ортиқроғи вафот этганлиги статистик маълумотларда қайд этилган.

       Кўпчилик уни сўгал ёки хол билан адаштиришади. Аслида эса тери устки қавватида юзага келган бу ҳосила жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Унинг оддий сўгалдан то генитал кандилома каби 100 дан ортиқ хили мавжуд. Айрим куринишлари эса онкологик хасталикларни келтириб чиқаради.

       Ўшбу папилломаси вируси билан кечувчи хасталик аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейин иккинчи ва касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса туғиш ёшидаги аёллар орасида иккинчи ўринда туради. Маълумотларга кўра, юртимизда ҳар йили 1600 нафардан зиёд аёлларимиз бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда.

      Шу ўринда савол тўғилади. Одам папилломаси вируси қанчалик хавфли, бачадон саратонига олиб келадими, уни қандай қилиб юқтирмаслик мумкин, агар вирусли инфекция танага ўтган бўлса, даволаш мумкинми?

     -Савол аниқ, жавоб ҳам,-деди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акбар Мирзахонов. -Мутахассислар фикрига кўра, одам папилломаси вируси яллиғланишни келтириб чиқаради. Саратон касаллиги эҳтимоли мавжуд. Биринчи навбатда вирусли касаллик чекувчи аёллар, имуннодепрессант ишлатувчилар, кўп болаларни туғган аёллар ва генетик мойиллиги бўлган аёлларга таллуқлидир. Одам папилломаси вируси билан касалланган аёлларнинг учдан бир нафарида бачадон бўйни саратони ривожланиши мумкин.

      Соха мутахассиси таъкидлаганидек, одам папилломаси вируси одатда, у жинсий алоқа орқали ўтади. Эркаклар орасида касалликни ташувчилар кўп. Олимларимиз томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, эркакларнинг 85 фоизи никоҳдан олдин жинсий алоқа қилишади. Аёллар орасида бу кўрсаткич 10-15 фоизни ташкил қилади. Кучли иммунитет тизими билан организмга тушгандан сўнг вируснинг саратонга айланиши 15 йилдан 20 йилгача давом этиши мумкин. Америка жинсий саломатлик академияси маълумотларига кўра жинсий ҳаёт билан яшовчи кишиларнинг 80 фоизида бу вирус мавжуд бўлади. Афсуски уларнинг кўпчилиги ўзидаги касалликларга шу вирус сабабчи бўлганлигини билишмайди. Одам папилломаси вируси белгиларсиз кечишиҳам, ифодаланган белгилар билан кечиши ҳам мумкин. Шу сабабли вирус юқтирилганига қанча вақт бўлганлигини аниқ билиш мумкин эмас. Терингизда турли бўртмалар(папиллома, конилома, сўғал) сизда одам папилломаси вируси борлигини билдиради. Агар шундай бўртмалар жинсий аъзоларда ва оғиз бўшлиғида бўлса врачингизни албатта маслаҳатини олинг. Бунда терапевт, гинеколог ва уролог кўригидан ўтинг. Вируснинг сурункали таъсири эса ҳужайраларнинг ўзгаришига ва рак ривожланишига олиб келади. Иммунитет заифлашган бўлса ва даволаш ишлари амалга оширилмаса, жараён тезлашиб, саратон хавфи 5- 10 йил ичида намоён бўлади.

     Касаллик бирдан пайдо бўлмайди. Дастлаб бачадон бўйни инфекциясини издан чиқариб, жинсий аъзоларнинг яллиғланишига олиб келади. Одам папилломаси вирусининг биринчи ва иккинчи босқичларини осонгина даволаш мумкин, учунчи босқич қийин ҳисобланади. Бачадон олиб ташлансада вирус ичкарида қолади.

    Бу вирусли касаллика қарши курашишнинг бирдан бир йўли одам папилломаси вирусига қарши Церварикс ва Гардасил  вакциналари билан эмланишдир. Эмлаш уч босқичда амалга оширилади.Бу вакциналар инсон танасини саратон касаллигига қарши ҳимоя қилишини таъминлайди. Танада бегона моддалар пайдо бўлса, у билан курашиш учун организда ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарилишида кўмак беради. Мутахасислар эътрофига кўра вакциналаштириш 9-10 ёшли болаларга тавсия этилади. Унинг самарадорлиги тест билан текширилганда, у такрорий прививка талаб қилмайди. Ҳар хил ножуя тасирларни келтириб чиқармайди. Танани одам папилломаси вирусидан ишончли ҳимоялайди.  

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кура Буюк Британия, Швеция, Финландия каи қатор Европа давлатлари, АҚШ, Канада, Австралия ва Лотин Америка сингари жаҳондаги 96 та давлат ҳам ўз миллий эмлаш календарига одам папиломаси вирусига қарши вакцинани барча иммунизация дастурларига киритишган.

    Юртимизда эса энди одам папилломаси вирусига қарши эмлаш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан старт берилди. Миллий эмлаш календарига кўра давлат бюджети маблағлари ҳисобидан одам папиллома вирусига қариши эмлаш куни эълон қилинди. Аслидачи, одам папилломаси вирусига қарши вакцинанинг нархи анчагина қиммат. У аксарият давлатларда пулли асосида эмланади. Ўтказилган халқаро илмий тадқиқотлар натижасига кўра мазкур вакцина саратондан ҳимоялабгина қолмай, балки, репродуктив аъзолар саломатлигини тиклашда ҳам муҳим рол ўйнайди.

      Бу борада эса Сирдарёлик мутахассислар миллий эмлаш календарига киритилган одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан ўсмир қизларимизни эмлаш учун тайёр шай ҳолатга келган.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page