Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли “Билимдонлар маскани”да Ўзбекистон халқ демократик партиясининг янгича усулда тарғибот тадбири бўлиб ўтди (фото)

Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли “Билимдонлар маскани”да Ўзбекистон халқ демократик партиясининг янгича усулда тарғибот тадбири бўлиб ўтди (фото)

@Sirdaryo
Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Ўзбекистон халқ демократик партияси Ўзбекистондаги илк партия сифатида бугунги кунгача фаолият юритиб келмоқда. Ўзининг тарихий ананаларига содиқ қолган холда, унинг энг асосий ғояси ижтимоий демократик давлат қуришдир. Ана шу ғоядан келиб чиқиб, партиямиз янги Ўзбекистон янги сайловлар дастурида ўзининг платформасини ва сайловолди дастурини ушбу ғояларга асосланган холда кўриб чиқиб тайёргарлик қилди, ижтимоий тенглик, ижтимоий адолат, ижтимоий бирдамлик ғояларига асосланган.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Бугун ҳаёт ўзгарди, замон янгиланди. Бу халқимиз, одамларнинг дунёқараши, онгу тафаккури, ҳуқуқий маданияти, сиёсий фаоллиги ошиб бораётганида ҳам намоён бўлмоқда. Шунга яраша одамларнинг ислоҳотларга қизиқиши ҳам, талаби ҳам ошди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ана шундай ўзгариш ва юксалишларга мос ишлашга ўтмоқда.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

2019 йил 19 октябрь куни партия Сирдарё вилоят ташаббуси асосида Гулистон шаҳар кенгаши билан биргаликда Алишер Навоий номли “Билимдонлар маскани”да янгича усулда ўтказилган тарғибот тадбири бунинг амалий ифодаси бўлди, дейиш мумкин.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Хабарингиз бор, шу йилнинг 20 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси парламентга ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар муносабати билан сайлов кампанияси бошланганини расман эълон қилди. Бу йилги сайлов халқимизнинг кайфияти ва ислоҳотларга ишончи ортиб бораётган бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтади. Шунинг учун сайловчилар сиёсий партиялардан қатъий таклиф ва ташаббуслар кутяпти. Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу жараёнда юксак масъулиятни зиммасига олиб, сайлов кампаниясига киришмоқда.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Партия сайловолди тадбирларни, аҳоли билан учрашувларни бутунлай янгича шаклда ўтказишга интилмоқда. Хусусан, тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этишдан воз кечиб, эркин мулоқот ва фикр алмашиш усулида ўтказишга жазм қилди.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

“Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз” шиори остидаги тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказилди. Ота-оналар фарзандлари билан, ёшлар дўсту ҳамроҳлари билан иштирок этди.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Янгича форматдаги тарғибот тадбирини Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши ёши улуғ фаоллари кириш сўзиб билан очиб, сайловларнинг юртимиздаги демократик жараёнларни жадаллаштиришдаги аҳамияти, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида қисқача маълумот берди.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Тадбир давомида партиянинг сайловларда иштирок этадиган тарғибот автотранспорт воситалари ҳамда велосипеплар иштирокида парад ташкил этилди. Партия, биринчи навбатда, давлат ва жамиятнинг манзилли ижтимоий ҳимоясига муҳтож аҳоли вакилларининг манфаатларини ифода этиши, ижтимоий тенглик ва адолат, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия ғоялари учун курашишини таъкидлади. Санъаткор ва хонандаларнинг қувноқ чиқишлари ҳаммага кўтаринки кайфият улашди.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрож Дархонов одамларни ўйлантириб келаётган, партия Сайловолди дастурига киритилаётган долзарб ижтимоий масалалар, хусусан, “Яшаш минимуми” ва “Истеъмол саватчаси” тўғрисида қонунлар қабул қилиш зарурати, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, коммунал хизматлар тарифларини мувофиқлаштириш бўйича партия илгари сураётган ташаббуслар ҳақида маълумот берди.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Тарғибот тадбирига келган ногиронлиги бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига ҳам қувонч улашди. 

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Тадбирнинг бадиий қисмида болажонлар учун байрамона дастур намойиш қилинди. Машҳур эстрада хонандалари чиқишлари ёшларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.Болалар иштирокида ўтказилган турли ноанъанавий ўйинлар ғолибларига совғалар берилди.

Фото: ХДП вилоят Кенгаши

Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг очиқ майдондаги янгича тарғибот тадбирларини вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказишни режалаштиргани маълум қилинди.

Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Report Page