Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда

Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар 4-сектор ҳудудига қарашли "Наврўзобод" маҳалласи Сайқал кўчасида янги қурилган якка тартибдаги уйларда яшовчи фуқаролар томонидан Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарларига мурожаат келиб тушди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Қўшимча электр энергияси билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат юзасидан жорий йилнинг 20 октябрь кунидан бошлаб 57 та устун, 1 дона трансформатор ва 1,2 км янги электр тармоғини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шу ойнинг охирига қадар 64 та хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланиши режалаштирилган.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page