Адлия бошқармасида ҳудудий тайинловларидан бири амалга оширилди

Адлия бошқармасида ҳудудий тайинловларидан бири амалга оширилди

@Sirdaryo
Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Қаюмов Ихтиёр Бахтиёрович Ховос туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими хабар бермоқда.

И.Қаюмов 1986 йил 29 сентябрда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Қаюмов Ихтиёр Бахтиёрович

И.Қаюмов ўз меҳнат фаолиятини Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электро сотиш бўлими юридик гуруҳи раҳбари лавозимидан бошлаган. 2013-2014 йилларда Суд ижрочиларининг Боёвут тумани бўлими суд ижрочиси, 2015-2017 йилларда Суд ижрочиларининг Ховос тумани бўлимининг суд ижрочиси, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари, 2018-2020 йилларда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Оилали 2 нафар фарзанди бор. 

"Адлия бошқармаси жамоаси Қаюмов Ихтиёр Бахтиёровични ушбу тайинлов билан табриклайди ва келгуси ишларида муваффақият тилайди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Алимов Шуҳрат Ашрабович Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи ва Тўрақулов Мурод Мардонқулович Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи лавозимларига тайинланганди.

Report Page