Илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда.

Илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда.

@Sirdaryo
Гулистон тумани

Айни кунларда Гулистон туманида пахта йиғим-терим ишлари авжида. Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда нафақат фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарининг ишчи-хизматчилари, балки, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам фаол иштирок этмоқда. Умуман олганда, юртимизнинг иқтисодий ривожланишини истовчи ҳар бир фуқаро “оқ олтин”ни ёмғирли кунларга қолдирмасдан нес-нобуд қилмай йиғиб олишга киришганлар.

Қаердаки, моддий манфаатдорлик бўлса, ўша ерда иш унумли бўлади. Ҳар бир теримчига кунлик терим пуллари кунма-кун дала бошида бериб борилаётгани, фермерлар ва ҳомийлар томонидан илғорларнинг рағбатлантирилаётганлиги ҳам уларнинг ғайратига ғайрат қўшмоқда.

Гулистон тумани

Бугунги кунда Гулистон туманининг барча худудларида илғор теримчиларга фермерлар томонидан 1 литрдан ўсимлик ёғи тарқатилмоқда.

-Фермерлар томонидан турли совғалар билан бирга рўзғор учун ёғ маҳсулотларини берилиши яна ҳам кучимизга куч бағишлади. - дейди теримчи П.Бердимурадов

Гулистон тумани
Гулистон тумани
Гулистон тумани

Теримчиларнинг бундай рағбатлантирилиши йиғим-терим мавсумида оила иқтисодини мустаҳкамлаб, кам кўстини тўғрилаб олиш имкониятини беради.

Моддий рағбатлантиришлардан пахта далаларида баракали меҳнат қилиб, ким кўпроқ фойдаланса, оила бюджетини шунча барқарор қилади, давлатимиз пахта хирмонининг юксалишига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page