ОНА ТИЛИМ, ОТА ТИЛИМ – ЎЗБЕК ТИЛИМ!

ОНА ТИЛИМ, ОТА ТИЛИМ – ЎЗБЕК ТИЛИМ!

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 19 октябр куни, ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигига 31 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Ховос туман бўлинмаси ҳамда туман халқ таълим бўлими билан ҳамкорликда 9252 харбий кисм 7 постида давра суҳбати ташкил қилинди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Суҳбатда ўзбек тилида яратилган бой ижодий мерос, уни асраб-авайлаш, келгуси авлодларга етказишда юксак маънавиятли, билимдон ёшларнинг вазифалари ҳақида сўз юритилди. Харбий хизматчилар билан очик давра сухбати утказилди ва бу уларда эсда қоларли таассурот уйғотди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Маънавият ва маьрифат маркази ходимлари Ватанимизнинг қўрқмас, мард ва жасур ўғлонларини тил байрами билан қутлади.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page