Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Оқолтин тумани Бешюз қишлоғидаги уй-жой билан боғлиқ ҳолат юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Оқолтин тумани Бешюз қишлоғидаги уй-жой билан боғлиқ ҳолат юзасидан

@Sirdaryo
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Хабарда «Оқолтин туманининг 500 номли қишлоғидаги ахволини ўргандик...» сўзлар билан бошланувчи мақоладаги ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари А.Ибодуллаев ҳамда Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси У.Аллабердиев иштирокида ўрганиш олиб борилди. 

Дастлаб ижтимоий тармоқларда гўёки куннинг совуқ бўлишига қарамай аҳоли бошпанасиз истиқомад қилаётганлигини акс эттирувчи суръатлар олинган чайлага борилди.

Ҳақиқатдан ҳам айни кунларда чайлада яшаётган фуқаролар мавжуд бўлиб, бироқ ушбу фуқаролардан нима сабабдан талофат кўрган ҳудудлардаги аҳоли учун ажратилган ётоқхонага жойлашмаётганликлари сўралганда улар қуйидагича жавоб беришди. Жумладан:

Имонов Икром – уй-жой кўтариш ниятида қурилиш материаллари олиб келганман, яқинда қурилишни бошлайман, шу материалларимни қўриқлаб ўтирибман, бола-чақам қариндошларникида ҳеч қандай шикоятимиз йўқ.

Имонов Шухрат – Яхши ниятларда чорва моллари боқяпман, мен буларни кимга ишониб ташлаб кетаман. 

Мирзаев Боййигит – Президентимиз томонидан ажратилган 40 млн сўмга, талофат кўрган уйимни ўрнидан уй кўтаряпман, худо хохласа тез кунларда битириб оламан, бу ердаги қурилиш материалларига ҳам кимдир кўз-қулоқ бўлиб туриш керакку, энди аёллар тушуниб-тушунмай бирон нима дегандирда, лекин ҳеч қандай шикоят қиладиган жойимиз йўқ, қолаверса 1-2 кун ичида янги қурилган кўп қаватли уй-жойларга кўчиб ўтамиз.

Шунингдек О.Пардаев ҳамда А.Эшбековларнинг эски ҳовлисига борилганда ҳеч ким яшамаётганлиги аниқланди. Қўшниларининг гувоҳлик беришича улар бу ерда яшамайди, маҳалла марказидаги қариндошлариникида туришади, кундуз кунлари ҳовли-жойидан томорқасидан келиб хабар олиб-туришади деган жавобни олдик.

Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, туман ҳокимияти томонидан уларга қулай шароит ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ётоқхоналардан жой ажратилган бўлиб, вақтинча яшаш учун таклиф берилган, бироқ улар мазкур таклифга қатъий рад жавобини берган ҳолда, ўзларининг хонадонлари ўрнида шароит яратиб яшаб келмоқда. Ушбу ҳолатда мутасаддиларини ҳаракатсизликда айблаш нотўғри бўлиб, асл моҳиятдан келиб чиқиб иш тутилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Зеро ушбу фуқроларни ҳеч ким бу каби шароитда яшашга мажбур қилмаган. 

Шундан англаса бўладики, мақола ва суратларда акс этган яшаш шароити айрим фуқаролар томонидан ўз хохиши билан яратилган. Улар эътибордан четда қолмаган ва қолмайди ҳам.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, Оқолтин туманидаги 3 та маҳаллада 3518 (Шодлик МФЙда1351 та, Саховат МФЙ да 725 та, Ахиллик МФЙ да 1442 та) та хонадон сув тошқинидан зарар кўрган бўлиб, шундан 466 (Шодлик МФЙ да 375 та, Саховат МФЙ да 31 та, Ахиллик МФЙ да 60 та) таси яроқсиз, 732 (Шодлик МФЙда 442 та, Саҳоват МФЙ да 173 та, Ахиллик МФЙ да 119 та) таси таъмирталаблиги аниқланган.

Хусусан, юқорида номи келтирилган “Шодлик” маҳалласининг “Бешюз” қишлоғида 102 та хонадон, 125 та оила мавжуд бўлиб ушбу хонадонларда 425 нафар аҳоли истиқомад қилади. Сув тошқини натижасида ушбу ҳуддуддаги 86 та уй-жойларга жиддий зарар етказилган. Ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилган рўйхатга кўра дастлабки босқичда 70 та хонадон буткул талофат кўрган деб топилиб, уларга янги ва барча замонавий қулайликларга эга бўлган кўп қаватли уй-жойлардан ажратиш белгиланган. 

Шу жумладан, юқорида исмлари қайд этилган фуқаролар яқин кунлар ичида ўзларининг янги хонадонларига кўчиб ўтишларини маълум қиламиз.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page