Вилоятимизда ўтказилаётган ҳар чоршанба - "инвестиция куни" муносабати билан, Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматовнинг инвесторлар билан учрашуви бўлиб ўтди (фото)

Вилоятимизда ўтказилаётган ҳар чоршанба - "инвестиция куни" муносабати билан, Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматовнинг инвесторлар билан учрашуви бўлиб ўтди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2019 йил 9 октябрь, чоршанба куни Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматовнинг инвесторлар билан, дастлаб "Wang Da Rolling Steel" МЧЖ раҳбари, инвестор Р.Эминжанов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Учрашувдан кўзланган мақсад инвесторни қийнаётган муаммоларни атрофлича ўрганиб, уларни бартараф этишдан иборат.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

"Wang Da Rolling Steel" МЧЖ металл қуюв заводи бўлиб, швеллер, угалок, арматура ҳамда бошқа металл конструкциялар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Мазкур инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 18 млн. АҚШ доллари, хорижий киритилган инвестиция миқдори 10 млн. АҚШ доллари, шундан ўзлаштирилган инвестиция 14,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Мазкур инвестицион лойиҳа бўйича тўлиқ ишлаб чиқариш режа бўйича 2020 йил 1 декабрда ишга тушади ва шу билан биргаликда 200 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Инвестор олдида турган асосий муаммо - бу заводни тўлиқ қўллаб-қувватлайдиган йуқори кучланишли электр энергияси билан таъминлаш. Бу борада инвестор Р.Эминжанов, йуқори кучланиш билан таъминлаш учун станцияости электр манбасини яратиш лозимлиги ва уни ишлаб чиқиш учун тегишли идора ва ташкилотлардан руҳсат олиш муаммо бўлаётганлигини билдириб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Якунда шаҳар ҳокими А.Хожиматов инвесторнинг барча муммаоларини тинглаб, уларни тегишли идора ва ташкилотлар билан ўрганиб қонуний жиҳатдан тез орада ҳал этишини ва инвесторларни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида Инвестиция куни муносабати билан Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматовнинг "Ширин балиғи" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, инвестор Э.Полвонов билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад инвестор олдида турган муммоларни синчиклаб ўрганиб, уларни бартараф этишдан иборат.

"Ширин балиғи" МЧЖ нинг тадбиркорлик фаолияти балиқчилик саноатини ривожлантиришдир. Бунда инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 5,26 млрд.сўм ни ташкил қилади, хусусан, 200 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилган бўлиб, инвестор томонидан шу кунга қадар 2,83 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилган.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Мазкур инвестицион лойиҳа бўйича 2019 йил 1 ноябрдан иш бошланиши кўзда тутилган. Бунда ҳозирча режага кўра 10 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Инвестор режага кўра лойиҳани тўлиқ амалга ошириши учун 18 млрд.сўм миқдорида кредит олиши лозим, бироқ ҳозирда мазкур кредит маблағини олиш - бу асосий муаммо бўлаётганлигини шаҳар ҳокими А.Хожиматовга билдирди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Учрашув якунида А.Хожиматов инвестор Э.Полвоновнинг кредитни молиялаштириш бўйича таъкидлаган муаммосини яқин кунларда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилиб беришини билдириб, инвесторга келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

Report Page