Сардоба тумани ҳокимлигида тунги навбатчилик ташкил этилганлигига оид хабарлар инкор этилди

Сардоба тумани ҳокимлигида тунги навбатчилик ташкил этилганлигига оид хабарлар инкор этилди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сардоба тумани ҳокимлигида тунги навбатчилик ташкил этилмаган.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. Уни тўлалигича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

“Тунги навбатчиликнинг эртаси куни ишда уйқусираб юрамиз” номли мақола юзасидан:

АСОССИЗ ЧАҚИРИҚЛАРГА ВА ЁЛҒОНЛАРГА ИШОНМАНГ!

Бу каби хабарлар, фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўхтон ҳисобланади.

Фуқароларга бу каби ҳолатларда аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page