Божхоначиларимиз томонидан, Республикамиз ҳудудига вилоятимиз орқали ноқонуний товар моддий бойликларнинг олиб кирилишига уриниш ҳолатлари фош этилмоқда

Божхоначиларимиз томонидан, Республикамиз ҳудудига вилоятимиз орқали ноқонуний товар моддий бойликларнинг олиб кирилишига уриниш ҳолатлари фош этилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Вилоят божхона бошқармаси томонидан олинган тезкор хабарларга кўра, Республикамиз ҳудудига вилоятимиз орқали бир нечта ноқонуний товар моддий бойликларнинг олиб кирилишига уриниш ҳолатлари фош этилган.

Хусусан,

Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 16:45да Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили И.Бегбутаев томонидан, олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан вилоят ИИБ ИЖҚК ҳамда 9252 ҳарбий қисм оператив бўлинмаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда, ИИБ ЙПХ ходимларини жалб қилган ҳолда Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида М-34 йўлининг Гулистон-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Кобалт” русумли, давлат рақами 10 F 182 SA бўлган енгил автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олиниб, Сирдарё вилояти ҳудудидан чиқишда жойлашган “Янгиобод” ЙПХ масканида тўхтатилиб, автотраспорт воситасининг юкхонаси ва салони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Ўзбекистон фуқароси А.Ш.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган ҳамда ДСЭН марказининг тегишли рухсатномалари бўлмаган 3 хил турдаги умумий нархи 14 267 000 сўмлик бўлган товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, 2019 йил 9 октябрь куни соат 10:25да Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости инспектори И.Ғиёсов томонидан, пост орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Ф.Ю.га тегишли бўлган қўл сумкалари “ADANI BV 6080” русумли рентген аппарати ёрдамида текширилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳамда ДСЭН марказининг хеч қандай сифат сертификатларига эга бўлмаган, қўл сумкаси ичига сочиққа ўраб яшириб жойлаштирилган умумий нархи 24 000 000 сўмлик 48 дона товар-моддий бойликларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз божхона назоратидан яшириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3512-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Хабарга кўра, ушбу ҳолатлар юзасидан бошқарма томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page