NASA Ер аҳолисини янги хавфдан огоҳлантирди

NASA Ер аҳолисини янги хавфдан огоҳлантирди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

NASAнинг огоҳлантиришича, Гиза пирамидаси ўлчамидаги астероид Ернинг яқинидан ўтиб кетади. Бу ҳақида Mirror нашрига таяниб, xabar.uz хабар бермоқда. 

11 октябрь куни Ерга яқинлашадиган «2019 СХ5» деб номланган астероид 62х140 диаметрли эканлиги айтилмоқда. Космик жисм тахминан 04:07 ларда (жума тонги) Ерга энг яқин масофага яқинлашади. 

Астероид бу пайтда Ердан 4,2 миллион мил (6,76 млн км) узоқликда бўлади. Бу катта масофа бўлса ҳам, NASA буни «яқин ёндашув» деб таснифлайди.

Ташкилот баёнотига кўра, ҳозирда Ер билан тўқнашаётган астероид ёки кометалар учрамайди, шунингдек тўқнашув эҳтимоли унчалик катта эмас.

Report Page