"Соғлик учун 5000 қадам"

"Соғлик учун 5000 қадам"

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Боёвут туманининг “Истиқлол” ва “Марказ” маҳаллаларида ҳокимлик, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ёшлар агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг ҳамкорликдаги ташаббуслари билан "Соғлик учун 5000 қадам" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тарғибот тадбири 500 нафарга яқин аҳоли вакилларини жалб қилган бўлса, шунадн 50 нафарга яқинини муронийлар ташкил этди.

Бу каби юриш марафонларини тарғибт қилиш бўйича тадбирлар тумандаги бошқа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, ижтимоий тармоқларда "Соғлик учун 5000 қадам" шиори ўтказилаётган оммавий юриш спорт тадбири кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Туманимизда ўтказилган тадбирдан кўзланган  мақсад эса коронавирус инфекциясига қарши  профилактик табир сифатида инсонларни саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги зарур тавсияларни тарғиб қилишдан иборатдир.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page