1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган вилоят тадбири бўлиб ўтди

1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган вилоят тадбири бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари ходимларидан 45 нафари “Халқ таълими аълочиси” ва 3 нафари “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонига тавсия этилган ўқитувчилар тақдирланди.

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Тадбирда халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов сўзга чиқиб, ташриф буюрган ўқитувчиларни ва шу фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз- даги барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг,  иштирокчиларга кўкрак нишонлари ва эсталик совғаларни тантанали топширди.

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси "Маърифатпарварлар" жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси С.Элмуродов сўзга чиқиб, байрам муносабати билан барча иштирокчиларни муборакбод этди.

Тадбир давомида ўқитувчиларга дастурхон ёзилиб, байрам дастури қўйиб берилди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page