“Ёшлар дафтари” Оқолтинда 106 нафар ёш тадбиркорлик фаолитини бошлаш истагини билдирди

“Ёшлар дафтари” Оқолтинда 106 нафар ёш тадбиркорлик фаолитини бошлаш истагини билдирди

@Sirdaryo
Фото: Анвар ТУЙЧИЕВ / Telegram

Ёшлар масаласи, уларнинг бандлиги ва келажаги бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Оқолтин туманида 18-30 ёш оралиғидаги ишсиз ёшларни хатловдан ўтказиш учун Оқолтин туман ҳокимлиги, 4 та сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан биргаликда ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ишсиз ёшларни аниқлаш ва уларни қийнаётган муаммолар ва таклифларини ўрганиш, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда уларга муносиб шароитлар яратиш ва мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 8-26 сентябрь кунлари уйма-уй юрган ҳолда хатлов ишлари амалга оширилди.

Хатлов якунларига кўра мазкур 12 та маҳаллаларда 908 нафар мунтазам иш жойига эга бўлмаган ёшлар борлиги аниқланди.

Ушбу ўрганишлар асосида Оқолтин туманида ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Анвар ТУЙЧИЕВ,
Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси Ахборот ва медиа хизмати раҳбари

Report Page