ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ 

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Республикада биринчилардан бўлиб Сирдарё вилоятига Америка Қўшма Штатларининг John Deere компаниясида ишлаб чиқарилган энг сўнги русумдаги олти қаторлик ягона янги турдаги иновацион пахта териш машиналари келтирилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Юртимизда бозор муносабатларини тўлиқ қарор топтириш, қишлоқ ҳўжалиги тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инновацияларни кенг кўламда жорий этиш орқали соҳаларни ривожлантиришга қаратилган таркибий ўзгартиришлар ва кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сирдарё вилоятида чет эл инвистицияларини жалб қилиш орқали қишлоқ ҳўжалиги соҳасида Сингапур давлатининг «Indorama» компанияси томонидан янги турдаги иновацион пахта териш машиналари олиб келинганини айтиш мумкин. Бугун ушбу пахта териш машиналари Оқолтин туманидаги пахта далаларида синовдан ўтказилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу пахта териш машинаси бир варакайига 6 қаторни эгаллаб пахтани айлана кўринишида тайёр қадоқ шаклига келтириб, битта қадоқда (пресс) 2,5 тоннадан 2,7 тоннагача пахтани қадоқламоқда.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бу эса ўз навбатида 6 қаторлик “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига 40-50 гектар майдондан 80-100 тоннагача пахта териш имкониятига эга.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўйлаб кўринг, “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига ўртача 90 тонна пахта терса агар, унинг ўрнини босувчи ишчи кучи 1400 нафар аҳоли теримига тўғри келади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундай юқори унумли пахта териш машиналаридан вилоятимизга 15 дона келтирилди. Бу дегани кунига ўртача 1400 тонна пахта хирмонини айнан “John Deere 7760” пахта териш машинасининг ўзи яратмоқда. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу техниканинг афзаллиги биринчидан, пахтани қолдирмасдан териб олиши бўлса, иккинчидан қадоқланган шаклида манзилга етказишда қулай ҳисоблади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page