Тадбиркорларга қулай шароитлар яратилмоқда

Тадбиркорларга қулай шароитлар яратилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш, бизнесни ривожлантириш, шу жумладан экспортни қўллаб-қувватлаш, ҳужжатлар расмийлаштирувини амалга оширишда тартиб-таомилларни соддалаштириш мақсадида муқаддам Сайхунобод туманида жойлашган Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости Сирдарё шаҳар, Ўзбекистон кўчаси 290-уйда жойлашган 5,5 гектар ер майдонига эга бўлган “Sirdarya Golden fruits” МЧЖ ҳудудидагитранспорт-логистика марказига кўчирилди.

Мазкур марказда ягона ойна тамойили остида божхона, ваколатли сертификат органлари, экспертиза ва банк, транспорт-логистика хизматлари фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун экспорт қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига сертификат беришдан бошлаб божхона расмийлаштирувигача  бўлган жараён қисқа муддатларда амалга оширилмоқда.

Эътиборли жиҳати, транспорт-логистика марказида автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши ва юк ортиб-тушириши учун барча шароитларга эга бўлган ТИР парк ва 6-9 та темир йўл вагонларига товарларни ортиш ва тушириш учун мўлжалланган темир йўл веткаси ҳамда “Agra culture Support group” номидаги 2592 м2 бўлган “очиқ” турдаги божхона омбори фаолият кўрсатмоқда.

Транспорт–логистика маркази Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида географик жиҳатидан жуда қулай ҳудудда яъни, М-34 катта автомагистрал йўлига 1 км. узоқликда, “Сирдарё” темир йўл станциясигача 5 км. узоқликда, “Сирдарё” темир йўл станциясидан яқин қўшни республиканинг темир йўл станциясигача, яъни Қозоғистон Республикасининг “Махтарал” темир йўл станциясигача 21 км. узоқликда жойлашган.

Вилоят худудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар эндиликда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ва керакли маслахатларни олишдаучун барча қулайликларга эга бўлган ушбу Транспорт–логистика марказига мурожаат этишлари мумкин.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page